Erasmus+ ERAMCA

Erasmus+ ERAMCA: Бу Европа Иттифоқи (Италия, Германия ва Хорватия) ва ўрта осиё (Ўзбекистан ва Тожикистон) университетлари  билан қўшма таълим лойиҳаси бўлиб, лойиҳанинг мақсади Марказий Осиёда жойлашган Маданий мерос объектларига атроф-муҳит хавфини баҳолаш ва уни таъсирини камайтиришдан иборат. Албатта лойиҳа мақсади ёш мутахасисларни малакасини ошириш хисобига эришилади.

ERAMCA лойиҳаси дойрасида янги замонавий ўқув дастур ва турли хилдаги мутахасислик фанлари ишлаб чиқилади. Амалдаги ўқув дастур ушбу яратилган янги ўқув дастур ва замонавий фанлар билан биргаликда бойитилади.  Яратилган янги ўқув дастур ва замонавий фанлардан бошқа университетлар хам фойдаланиши мумкин бўлади.

Лойиҳанинг илк босқичида ҳамкор мамлакатлардаги ёш мутахасисларга бўлган талаб ўрганилади ва талабдан келиб чиқиб магистратура йўналиши бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилади. Ушбу ўқув дастурда электрон кутубхона яратиш хам кўзда тутилган ва ўқув қўлланмалар (китоблар, маъруза ва амалиёт видео дарслари) ушбу кутубхонада сақланади. Истаган мутахасис ушбу электрон кутубхонадан бепул фойдалана олиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари лойиҳа дойирасида, хар бир ҳамкор университетларида янги магистратура ўқув дастурини самарадорлигини синаб кўриш учун тўртта махсус лаборатория ташкил этилади. Синаб кўриш даврида кузатилган ўқув дастури камчиликлари тузатилади. Лойиха сўнгида махсус лаборатория ўқув дастурини ҳамкор университетда давом эттириш учун хизмат қилади.  

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги лойиҳа ҳамкори ҳисобланиб улар лойиҳани сифатли бажарилиши ҳамда мутахасислар етишмаслиги билан боғлиқ муммоларни аниқлаш ишларида ёрдамлашади.    

Лойиҳадан кутилаётган асосий мақсад ҳамкор университетлардаги ўқитувчи ва мутахасисларни Маданий мерос объектларини сақлаш ва қайта тиклашдаги муаммоларни халқаро миқёсида тан олинган билим ва тажрибаларни қўллаб ечиш бўйича малакасини оширишдан иборатдир.